Бангладеш президенти Душанбедан Бухорога келди
(last modified Mon, 17 Jun 2019 06:21:38 GMT )
июн 17, 2019 11:21 Asia/Tashkent
  • Бангладеш президенти Душанбедан Бухорога келди

Бангладеш президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид Бухорода бўлди.

— 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича халқаро кенгашнинг бешинчи саммити йиғилиши доирасида мамлакатингиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашдим.

Мулоқот жуда самарали ва ишчанлик руҳида ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги иқтисодий, савдо ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик.

Президентингиз Душанбедаги учрашувимиз якунида мени Ўзбекистонга таклиф қилди. Бу мени жуда хурсанд қилди.

Сафаримни нима учун Бухородан бошлаганим хусусида тўхталиб ўтсам. Бангладешда Ўзбекистонни, унинг жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшган тарихий шаҳарларини жуда яхши билишади. Айниқса, буюк муҳаддис Имом Бухорий таваллуд топган ва мусулмон оламида машҳур Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд вояга етган Бухоро шарифга муҳаббатимиз баланд. Шунинг учун ҳозир ана шу қутлуғ юртдаман.

Ёрлиқ