Танзила Норбоева Ўзбекистон сенати раиси бўлди
21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг янги раиси сайланди
Шу кунгача Сенатга раислик қилиб келган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг ваколати якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ президент Шавкат Мирзиёевнинг тақдимномасига асосан Сенат Раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзила Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди.
Кўпчилик овоз билан Танзила Норбоева Сенатнинг янги Раиси этиб сайланди.
Танзила Норбоева муқаддам Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерациясига раислик қилган. У 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди.
-
Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди
-
Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб қайта сайланди