«Муродбой»дан жабрланган фуқароларга мурожаат қилинди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Янгийўл туманида М.М.Ю. (халқ орасида «Муродбой» номи билан танилган) томонидан таъсис этилган Erkin Avto Diller компанияси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ижтимоий хавфли қилмиш оқибатида республикамиз ҳудудида яшовчи аҳоли қатлами орасида жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, уларни терговга жалб қилиш мақсадида қуйидаги манзилларда ташкил қилинган тергов гуруҳи штабларига мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2016 йил 15 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир вақтида халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган, молиявий пирамида ташкил этишга муваффақ бўлган Аҳмад Турсунбоев қўлга олинди.