июн 29, 2019 10:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 19,5 миллиард доллардан ошди

2019 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи миқдори 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Умумий ташқи қарз резидентларнинг норезидентлар олдидаги асосий қарз  ва фоизларни тўлаш талаб қилинадиган мажбуриятларини акс эттиради. Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади. Умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2013-2016 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳар иккала секторда кузатилган.

Бироқ, 2017-2018 йилларда хусусий сектор ташқи қарзининг камайиши кузатилди. 2019 йилнинг I чорагида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлади.

Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

2019 йилнинг I чораги давомида давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолди ҳамда ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутиляпти. Ушбу жараён ҳудудлар  ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарздорликларни жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин.

 

Ёрлиқ