Россияда қийин аҳволда қолган юзлаб ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
(last modified Tue, 02 Jul 2019 05:44:23 GMT )
июл 02, 2019 10:44 Asia/Tashkent
  • Россияда қийин аҳволда қолган юзлаб ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтарилди.

Фуқароларни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.

Қайтарилган Ўзбекистон фуқаролари бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.

Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимиз вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.

Ёрлиқ