Ӯқинг--қизиқ: Ўзбекистонда ваъдалар бажарилишини кузатиб борувчи сайт очилди
Ваъдага вафо марднинг иши - бундан буён амалдорлар ваъдалари доимий кузатув остида бўлади.
Ўзбекистонда амалдорлар ваъдаларининг бажарилишини кузатиб борувчи сайт очилди.
Vada.uz – сайти президент, бош вазир, ҳоким, вазирлар ва бошқа йирик амалдорлар берган ваъдалари ва уларнинг бажарилиш муддатларини рўйхатга олиб, кейин уларнинг бажарилишини кузатиб боради.
Айни дамда ушбу сайтда 24 та ваъда қайд этилган бўлиб, уларнинг 3 таси бажарилган, 9 таси бажарилмаган ва 12 таси “бажарилмоқда” – мақомига эга.
Бажарилмаган ваъдалар рўйхатидан хусусан қўйидагилар ўрин олган:
Журналистлар учун ID карталар киритилиши;
ЙПХ ходимлари учун 1 июлдан боди камералар жорий этилиши;
Ўзбекистонда лоукостер авиакомпаниянинг пайдо бўлиши;
Барча метро бекатларида Wi-Fi пайдо бўлиши;
Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баравар ошиши ва бошқалар бор.
Бажарилган ваъдалар эса қуйидагилардан иборат:
1 январдан янги хорижга чиқиш паспортлари киритилиши;
Ишлаётган нафақахўрларга тўлиқ нафақа тўланиши;
Бепул юридик маслаҳат берувчи сайт ишга тушиши;
Ушбу сайт яратувчилари мана шундай намойишли мониторинг орқали ваъда берувчи амалдорларга уларнинг ваъдаларини доимий эслатиб туришни ва уларнинг ваъдаларини бажаришга қўшимча стимул бўлишга умид қилишмоқда.