Европа Иттифоқи Орол бўйи фондига 5 млн евро ажратди
(last modified Wed, 17 Jul 2019 05:48:55 GMT )
июл 17, 2019 10:48 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Орол бўйи фондига 5 млн евро ажратди

Европа Иттифоқи Орол бўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича траст фонди лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 миллион евро ажратди.

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги вакили Дилёр Ҳакимов ЕИ кенгаши раислигининг ташқи сиёсат масалари бўйича бош маслаҳатчиси Рина Кионка билан учрашди.

Учрашув давомида Рина Кионка Европа Иттифоқи Орол бўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТнинг кўпшериклик траст фондини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган. Шу сабабли ушбу фонд доирасида 5 миллион евро ажратишга қарор қилинган.

Ёрлиқ