Ўзбекистон фуқароси Суриянинг "Идлиб" вилоятидаги экстремистик ташкилотга раҳбарлик қилмоқда
(last modified Wed, 07 Aug 2019 09:27:26 GMT )
август 07, 2019 14:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон фуқароси Суриянинг

БМТ хавфсизлик кенгаши Суриянинг Идлиб вилоятида айрим экстремистик ташкилотларнинг раҳбарлиги Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан амалга оширилаётганидан хабар берди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, БМТ хавфсизлик кенгаши ўзининг охирги ҳисоботида, Суриянинг Идлиб вилоятида "Катибаи Имом Ал-Баҳрий"  номли экстремистик ташкилотнинг раҳбарлиги Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берди. 

Бу хабарга кўра, Қирғизистон фуқароси Алишер Тожиев, Тожикистон фуқароси Убайдуллоҳ Мард Ўғлу ва Ўзбекистон фуқароси "Абу Юсуф " номи билан машҳур бўлган Абу Суйлаймонов "Катибаи Имом Ал-Баҳрий" экстремистик гуруҳининг собиқ раҳбари "Шайх Салоҳиддин" номи билан танилган Акмол Жўрабоев ўлимидан кейин "Таҳрируш-Шом " ҳимояси остида фаолият олиб борадиган бу ташкилотнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олган. 

Мазкур ташкилот раҳбари ўлимидан кейин бу гуруҳ 3 қисмга бўлинди. Катта гуруҳнинг раҳбарлигини Тожикистон фуқароси ўз зиммасига олди ва кичикроқ гуруҳлар эса Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари назорати остида қолди. 

Бу хабарга кўра, Марказий Осиё расмийларининг фикрига кўра, Сурия ва Ироқда ҳарбий амалиётларда қатнашаётган ушбу мамлакатлар фуқаролари томонидан содир этаётган террористик таҳдидлар Афғонистон томонидан амалга ошириладиган террористик таҳдидлардан кучлироқдир.