Бугун Ўзбекистондаги жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди
(last modified Sun, 11 Aug 2019 04:53:19 GMT )
август 11, 2019 09:53 Asia/Tashkent
  • Бугун Ўзбекистондаги жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди

Бугун 11 август, якшанба тонгида Ўзбекистондаги жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Тошкентдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошлар билан гавжум бўлди.

Қурбон ҳайити намози маърузасида эзгу амаллар мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва обод кунлар қадри ҳақида сўз борди.

Ҳайит намозига йиғилганлар шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб, дуолар қилди.

Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртлар яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди.

Ёрлиқ