Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойга боради
август 18, 2019 10:37 Asia/Tashkent
19-20 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифни амалга ошириши кутилмоқда.
Ташриф дастурида Абдулазиз Комиловни Хитой раиси ўринбосари Ван Цишан ва Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувлари кўзда тутилгани айтилади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Қўшимча қилишларича, Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасининг янги биноси очилиш маросимида ҳам иштирок этади
Ёрлиқ