август 24, 2019 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва БАА ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш баённомаси кучга кирди

Кечадан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида ҳамкорлик ҳақидаги баённома кучга кирди.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 25 март куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Президентининг БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари бўлган дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача виза расмийлаштирмасдан иккинчи давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали ўтиш ва бўлиш ҳуқуқини беришни тартибга солади.

БАА билан икки томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини инобатга олган ҳолда, Баённома икки мамлакатнинг расмий вакиллари – дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро ташрифлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал этишга кўмаклашади.

Ёрлиқ