Шавкат Мирзиёев: Бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47082-Шавкат_Мирзиёев_Бугундан_бошлаб_жамиятдаги_энг_ҳурматли_инсон_муаллимдир
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
(last modified 2019-08-24T08:57:04+00:00 )
август 24, 2019 13:48 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқейини ошириш юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбарига кўра, мамлакатда ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000, ўқитувчилар эса 443 000 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 70 фоизи аёллар. Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтди.

Президент қайд этганидек, «Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди».

— Ўзбекистон шароитида жамиятдаги энг ҳурматли инсон — муаллим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради, — деди Шавкат Мирзиёев.