Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Tue, 27 Aug 2019 06:12:51 GMT )
август 27, 2019 11:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон – Покистон штаб музокараларининг навбатдаги босқичи доирасида Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби вакили генерал-майор Зоҳид Маҳмуд бошчилигидаги ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келган.

Меҳмонларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Ҳасанов қабул қилди.

Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник, ҳарбий таълим йўналишидаги мақсадли алоқаларни кучайтириш орқали икки мамлакат мудофаа идоралари орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олинди. 

Мазкур учрашув 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасининг тасдиқланишига замин яратади.