Ўзбекистон полицияси мажбурий равишда фуқаролар соқолини олиб ташламоқда
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари айрим фуқаролар соқолини мажбуран қириб олиб ташлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тошкент шаҳридаги Малика савдо мажмуасида ички ишлар ходимлари ўнлаб соқолли эркакларни тутиб олиб кетган ва бу шахслар соқолини мажбурий равишда тарашлаб ташлган.
Малика бозорида ишлайдиган ишбилармонлардан бири уни ўзини 23 август куни полиция қўлга олгани ва ИИБга олиб кетганини айтди.
Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Жамолиддан Маҳмуд ўз саҳифасида бозордан чиққанимдан кейин полиция ходимлари ўзларини таништирмасдан мени қўлга олдилар ва ИИБ бўлинмасига олиб кетдилар. Улар барча эътирозларимга қарамай соқолимни олиб ташладилар дея ёзди.
Соқоли тарашлаб ташланган Жамолиддин Муҳаммад ва бошқа фуқаролар Тошкент шаҳар полициясидан бу ишини шарҳлашини сўрашмоқда.
Экспертлар эса Ўзбекистонда полиция ходимлари томонидан мусулмонлар соқолини олиб ташлашни инсон ҳуқуқини паймол этишдир деб баҳолашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам полициянинг ушбу амалига зиддир.