Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 28 чи йиллиги муносабатида нутқ сўзлади
Кечав Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табрик нутқи сўзлади.
Шавкат Мирзиёев ўз сўзларида Бугун бир фикрни қатъият билан таъкидлашни зарур, деб биламан: Ўзбекистондаги демократик жараёнлар энди орқага қайтмайдиган, муқаррар тус олди.
Биз мана шу ёруғ кунлар учун курашиб, жон фидо этган ота-боболаримизнинг ҳаққи-ҳурмати, 33 миллионлик халқимизнинг ҳаққи-ҳурмати, бизга умид ва ишонч кўзи билан боқиб турган болаларимиз, набираларимизнинг ҳаққи-ҳурмати – мустақиллик ва истиқлол йўлидан ҳеч қачон қайтмаймиз! деб айтди.
Ўзбекистон президенти Жаслиқдаги колониянинг ёпилишини тарихий қадам деб атади.Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилгани инсонпарвар сиёсатнинг яна бир ифодаси бўлди.Чет элларда ишлаётган ва таълим олаётган ватандошларимиз билан алоқалар мустаҳкамланиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмоқда. Ўзбекистонга қайтиб, иш ёки ўқиш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган фуқароларимиз учун зарур шароитлар яратилмоқда деб таъкидлади..
Бу йил 156 нафар ватандошимиз — асосан аёллар ва болалар жанговар ҳаракатлар давом этаётган Суриядан қайтариб олиб келинди ва уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари тикланди.
«Жаҳолатга қарши — маърифат» ғояси фақат диний тарбия билан боғлиқ ишларда эмас, балки ҳаётнинг барча соҳаларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Барчамизга, айниқса, раҳбар ва етакчиларга чуқур билим, ақл-заковат, сабр-тоқат керак. Шунинг учун «Жаҳолатга қарши — маърифат» деган фикрда катта маъно бор. Бу ғоя фақат диний тарбия билан боғлиқ ишларда эмас, балки ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бугун замон ўзгарди. Энди ҳаммамиз эркинлик, очиқлик, ошкоралик шароитида ишлашга ўрганишимиз лозим. Барча ривожланган давлатлар, дунё ҳамжамияти шундай яшамоқда.
Даврнинг, ҳаётнинг кескин талабларидан орқада қолмаслик учун барчамиз ҳар куни ўқиб-ўрганишимиз, ўз устимизда ишлашимиз, билим ва савиямизни доимо ошириб боришимиз керак. қўшимсча қилди Ўзбекисотон президенти.
Эслатиб ўтамиз бугунги сана яъне 1 чи сентябрь Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 чи йиллигига тўғри келади.