Ислом Каримов ҳақидаги “Олов тутган одам” номли асар тақдимоти бўлиб ўтди
(last modified Sat, 07 Sep 2019 10:41:08 GMT )
сентябр 07, 2019 15:41 Asia/Tashkent
  • Ислом Каримов ҳақидаги “Олов тутган одам” номли асар тақдимоти бўлиб ўтди

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ёзувчи Луқмон Бўрихон қаламига мансуб  “Олов тутган одам” номли асар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда ёзувчи-шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари, Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова иштирок этди.

Тақдимот аввалида Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилоятида раҳбарлик даври ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Китоб Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилган йиллари ҳақидадир. Янги асар Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан нашр этилди.

“Олов тутган одам“ китоби сентябрь ойи ўрталарида “Китоб олами“, “Шарқ зиёкори“ ва Book.uz дўконларида сотувга чиқади. Шунингдек, мамлакатимиз кутубхоналари ҳамда олий ўқув юртлари ахборот-ресурс марказларига тарқатилади.