Миср Ўзбекистон маҳсулотларини Африкага экспорт қилиш учун ўз имкониятларини таклиф қилмоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳатов Қоҳирага қилган сафарида Миср савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Антар ҳамда инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Реда Бебарс билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Миср ҳукуматлараро комиссиясининг 7-мажлиси доирасида бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорларининг Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган учрашувда Миср томони Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш учун Мисрнинг Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан амалдаги эркин савдо режимида берилган имкониятлардан фойдаланишни таклиф қилган.
Шу ҳолда кеча Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг 9-раунди бўлиб ўтди.