сентябр 21, 2019 18:19 Asia/Tashkent
  • “Сайлов ─ 2019” тадбирларига тантанали тарзда старт берилди

Кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида жорий йилги Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабр санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов кампанияси бугундан старт олиши ҳақида хабар қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов 2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар тартибидаги янгиликлар хусусида маълумот берди. 

Бутун республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Илгари ҳар бир ҳудуднинг ўз локал рўйхати асосида иш кўрилган, натижада бир киши бир неча участкадан овоз бериши мумкин бўларди. Рўйхат ягона бўлгани боис энди бунинг имкони бўлмайди, ҳар бир сайловчининг овоз берган-бермагани ягона базада қайд этилади. Шунингдек, бутун оила номидан бир киши келиб овоз бериши ҳолларига ҳам йўл қўйилмайди. 

Сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланади. Ҳар бир сайлов участкасининг жойлашган ўрни, манзили электрон тарзда биз базага жамланади. Бу участкага қайси фуқаролар қараши ҳам киритилади. Фуқаролар ўз паспорт маълумотларини териш орқали қайси участкага ва қайси манзилга бориши кераклиги ҳақида осонлик билан маълумот олиши мумкин бўлади.

Сайлов билан боғлиқ барча саволларга қулай тарзда жавоб олиш мумкин бўлади. Фуқаролар, сайлов кузатувчилари, чет эллик экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари сайлов жараёнлари билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган маълумотларни қулай шаклда олишлари учун кун-у тун ишлайдиган колл-марказ ҳамда телеграм бот ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, сайлов жараёни ҳақидаги барча маълумотларни ўзида жамлаган “Сайлов ─ 2019” мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Ёрлиқ