Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашди
(last modified Tue, 24 Sep 2019 08:37:44 GMT )
сентябр 24, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашди

Кеча Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашиб, мулоқот қилди.

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21 сентябрдан бери АҚШда бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация C5+1 шаклидаги вазирлик учрашувидан бошқа тадбирларда ҳам иштирок этади.

БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этиш режалаштирилган.