Ўзбекистон ЕвроОсиё иқтисодий Иттифоқига қўшилишга тайёр!?
Россия федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиши ҳақида хабюар берди.
Ўзбекистон президенти бир қарорга келган ва Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий кенгашига қўшилиши масаласи кўриб чиқилмоқда», – деди Матвиенко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашув чоғида деб хабар қилган Кун.уз. сайти.
Матвиенконинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзосига айланиши Россия билан алоқалар ривожига янги туртки беради ва бу орқали ҳозирда мавжуд баъзи тўсиқларнинг бартараф этилишига эришилади.
Тошкентнинг ушбу интеграллашув жараёнга қизиқиши бор, аммо бу каби муҳим қадам жуда синчков таҳлилни талаб этади деб қўшимча қилган Матвиенко.