Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 30 сентябр-6 октябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар борасида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
1. Ўзбекистон президенти Валентина Матвиенкони қабул қилди
2. Ўзбекистон ЕвроОсиё иқтисодий Иттифоқига қўшилишга тайёрми?
3. Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди
4. Эронлик компаниялар Ўзбекистоннинг қурилиш саноати Халқаро кўрмгазмасида қатнашмоқда
5. Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатига янги тамойиллар киритилади
6. Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга келди
7. Наманган кўчаларини сув босди.
8. Блогер Шабнам Оллошкурова мажбуран руҳий шифохонага ётқизилди.
9. Туркиялик собиқ генерал уйида ўзбекистонлик Нодира Қодированинг фожеали ўлимида шубҳалар кўпаймоқда.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилганиҳам қайд этилди..
Кун сайтига кўра, Мунтазамлик касб этган олий даражадаги самарали мулоқотлар, Россия Президентининг ўтган йил октябрь ойидаги Ўзбекистонга тарихий давлат ташрифи мамлакатларимизнинг кенг кўламли ҳамкорлигини кенгайтиришга кучли суръат бағишлаб, уни аниқ мазмун билан бойитди.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришда, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришда икки мамлакат парламентларининг фаол иштирокига оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Х Х Х
Россия федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиши ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон президенти бир қарорга келган ва Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий кенгашига қўшилиши масаласи кўриб чиқилмоқда», – деди Матвиенко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашув чоғида деб хабар қилган Кун.уз. сайти.
Матвиенконинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзосига айланиши Россия билан алоқалар ривожига янги туртки беради ва бу орқали ҳозирда мавжуд баъзи тўсиқларнинг бартараф этилишига эришилади.
Тошкентнинг ушбу интеграллашув жараёнга қизиқиши бор, аммо бу каби муҳим қадам жуда синчков таҳлилни талаб этади деб қўшимча қилган Матвиенко.
Х Х Х
Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди
Учрашувда Япония тарафи автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш таклифини қизиқиш билан қабул қилган.
Япониянинг “Itochu” компанияси Ўзбекистон билан янги автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида "Mitsubishi Corporation", "Marubeni Corporation" ва "Itochu Corporation" каби йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказди.
Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан ички бозор эҳтиёжларини қондириш ва учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳисобига, Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кучайтириш механизмлари ишлаб чиқилган.
“Шунингдек, Япония тарафи автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш таклифини қизиқиш билан қабул қилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ва компанияларнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.
Х Х Х
Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатига янги тамойиллар киритилади
Шу кунларда жойларда сенаторлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган тадбирларда янги қонунлар муҳокама этилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Наманган вилоятида “Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маҳаллий Кенгашлар депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Қонун билан мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари белгиланмоқда. Мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва конституцион тузумини ҳимоя қилиш, давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш кабилар шулар жумласидан.
Шунингдек, мудофаа соҳасида давлат сиёсатининг ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги каби янги тамойиллари киритилмоқда.
Сенат хабарида айтилишича, жойларда Қонунчилик палатасидан Олий Мажлис Сенатига келиб тушган янги қонунлар муҳокамаси давом этмоқда.
Х Х Х
Эронлик компаниялар Ўзбекистоннинг қурилиш саноати Халқаро кўрмгазмасида қатнашди.
Тошкент шаҳрида Эрон иштирокидаги Ўзбекистоннинг қурилиш ва мебель саноати Халқаро 7- чи кўргазмаси иш бошлади.
Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонаси атташеси Ғуломҳусейн Иброҳимий ҳам кўргазмадаги эронлик маҳсулотлар марказларига ташриф буюрди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистоннинг қурилиш ва мебель саноати Халқаро 7 чи кўргазмасида дунёнинг 50 мамлакати жумладан Эрон ислом жумҳурияти, Италия, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Украина ва Ўзбекистон компаниялари иштирок этишмоқда.
Х Х Х
Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга келди
Тожикистон Республикаси Парламентининг қуйи палатаси --Мажлиси намояндагон раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди.
Кун.ўз сайтига кўра, мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашуви режалаштирилган.
Учрашув чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги аҳволи, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Шунингдек, ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилмоқда.
Х Х Х
Кучли ёмғирдан сўнг Наманган шаҳрининг айрим кўчаларини сув босди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари хабар қилмоқда.
"Namanganliklar" гуруҳида тарқатган видеога кўра, кеча ёққан ёмғир оқибатида кўчаларнинг бирида сув тўпланган. Натижада автомобиллар ўтишга қийналмоқда.
“Наманган шаҳар “Ўн бир Аҳмад” тарафдаги темир йўли кўприги тарафдан мошиналар ўтишга қийналмоқда. Таваккал қилиб ўтаман десангиз, ўтаверинг, лекин йўлнинг ўртасига келиб ўчиб қолиш хавфи бор”, деб ёзган видео муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам тартибсиз қурилган бинолар туфайли ариқлар беркилиб қолгани, дренаж тизими нотўғри қурилгани ёки шикастлангани туфайли ёмғирдан сўнг кўчалар сувга тўлиб қолмоқда. Ҳар йил ушбу кўнгилсизликнинг олдини олишга харкат қилинсада, ҳозирча натижа қониқарли эмас.
Х Х Х
Хоразмлик блогер Шабнам (Нафосат) Оллошкурова 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг мажбурий тартибда руҳий шифохонага ётқизилди. Блогерга "восвос" ташхиси қўйилган. Унинг яқинларига Оллошкурованинг касаллик варақаси кўрсатилмаган.
Оллошкурова 3 октябр куни Урганчдаги Руҳий хасталиклар диспансерига ётқизилганини Би-би-сига унинг яқинлари тасдиқлади.
Блогер шифохонада 2 ой ушлаб турилиши маълум қилинган.
Яқинларига Боғот туман ИИБдан қўнғироқ қилиб, унинг "жинни" эканлигини айтишган.
Шабнам Оллошкурова номи билан ёзадиган Нафосат асли ўқитувчи ва у ўзининг Facebook даги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.
Оллошкурова Facebookдаги саҳифаси орқали 23 сентябр куни адолат излаб Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун яқинлари билан Хоразмдан пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритган эди.
Жонли тарзда эфирга узатилган видеоларда у номаълум аёллар томонидан ҳужум бўлганини айтган.
Шундан сўнг Хоразмда «Эрк» партияси фаоли, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб ва асосан унинг қариндошларидан иборат экани айтилган 20 кишидан ортиқ намойишчилар куч билан автобусга ўтқазилиб, номаълум томонга олиб кетилгани хабар қилинган.
Кейинчалик Маҳмуд Ражаб ва Нафосат Оллошкуроваларнинг 10 суткага қамалгани маълум бўлди.
3 октябр куни Маҳмуд Ражаб жазосини ўтаб бўлганидан сўнг очиқликка чиқарилган.