Ўзбекистон аҳолиси 33,7 миллионга етди
октябр 24, 2019 15:03 Asia/Tashkent
Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 33 миллион 724,5 мингга етди. Бу жорий йил бошидан бери мамлакат аҳолиси 469 минг кишига ёки 1,4 фоизга ошди демакдир.
Аҳоли сони бўйича вилоятлар орасида Самарқанд пешқадам бўлиб турибди – 3,8 миллион. Аҳолиси энг кам вилоят эса Сирдарё – 841 минг.
Статистикага кўра,мамлакат аҳолисининг 59,1 фоизи меҳнатга лаёқатли кишилардан иборат.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойиларида Ўзбекистонда 589,7 мингта туғилиш ва 112,2 мингта ўлим қайд этилди. Ўлимларнинг 60,6 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли юз берган.