Гулнора Каримова ва қизи Буюк Британиядаги шубҳали пул ювиш ишларида қатнашганми?
Transparency International ташкилотининг Буюк Британия бўлими Британия ширкатлари - банклари, юридик фирмалари, бухгалтерия компанияларининг сўнгги 30 йил ичида дунёнинг 116 мамлакатидаги 400 дан зиёд пул ювиш ҳамда коррупция билан боғлиқ амалиётлар юзасидан кенг миқёсли таҳлил ўтқазди.
Натижаларга кўра, жами 300 миллиард фунт-стерлинглик шубҳали пул ювилиш ҳолатлари кузатилган. Натижалар ташкилотнинг "Сизнинг хизматингизда" ҳисоботида эълон қилинган.
Ташкилот ҳисоблаган жами шубҳали пуллардан 170 миллион фунти еттита хусусий самолёт сотиб олишга, 7 миллиони учта яхтани сотиб олишга, 5 миллиарди 421 кўчмас мулкини сотиб олишга сарфланган. Тўпланган маълумотларга изоҳ берар экан, ҳисобот муаллифлари Британиянинг мониторинг тизимини қайта ташкил этиш зарурлигини таъкидламоқда.
Ҳисоботда The Guardian маълумотлари асосида ёзилишича, 780 миллион фунт стерлингли шубҳали пул ювиш операцияларида қатнашган, ноқонуний пул ўзлаштирганликда айбланиб, ҳозирда колонияда жазо ўтаётган Гулнора Каримованинг қизи ҳар семестрга 14 400 фунт стерлинг тўланадиган Брайтон коллежида ўқиган.