Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бокуга жўнаб кетди
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация МДҲга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжон республикасига бордига жўнаб кетди
Спутник сайтининг хабар қилишича, ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасининг лойиҳаси ҳам имзоланиши кутилмоқда.
МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 30 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.