Ўзбекистогн ТИВ раҳбари ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди
(last modified Fri, 01 Nov 2019 11:01:22 GMT )
ноябр 01, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистогн ТИВ раҳбари ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди

Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳари Абдулазиз Комилов ва ШҲТ бош котиби Владимир Норовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди.

учрашувда 1 ноябрь куни очиладиган Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига киритилган ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳамда ташкилотда Ўзбекистон амалий иштирокининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бундан олдин, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашганди.

Томонлар ШҲТга аъзо мамлакатлар, жумладан, ХХР билан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.