Тошкентда ШҲТ Бош вазирлари кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда
(last modified Sat, 02 Nov 2019 06:33:16 GMT )
ноябр 02, 2019 11:33 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТ Бош вазирлари кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда

Бугун эрталаб Ўзбекистон вақти билан соат 7:00 да Тошкентда ШҲТ ҳукумат раҳюарлари кенгашининг йиғилиши бошланди.

Бу йирик тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон ва Эрон ҳукуматлари раҳбарлари ҳам иштирок этишмоқда.

Ўзбекистоннинг Кун сайтига кўра, ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши, бош вазирлар (ҳукумат раҳбарлари) кенгаши, ташқи ишлар вазирлари кенгаши каби бир неча йўналишда иш олиб боради. Тошкентда бўлиб ўтаётган тадбир айнан ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб, унда асосан иқтисодий режалар, ўзаро шерикчилик асосидаги бюджет каби масалалар муҳокама қилинади. Ҳукумат раҳбарлари кенгашига қабул қилувчи давлат ҳукумати раиси раҳбарлик қилади.

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов Тошкентда бўлиб ўтаётган тадбир бўйича қуйидаги фикрларни билдирган: ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг кенгаши йиғилиши ШҲТ давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, иқтисодий ўсиш суръатини жадаллаштириш, транспорт ва энергетика, саноат соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш имконини беради".

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ дунё аҳолисининг деярли ярми яшовчи давлатларни ўзида жамлаган ташкилот;

 Евросиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллаган  ШҲТ давлатларининг дунё ЯИМдаги улуши 30 фоиздан ортиқроқ;

 Гарчи қамрови жуда кенг бўлса-да, бу ташкилот ҳарбий блок ҳисобланмайди ва милитаристик режалар тузмайди. Аммо шунга қарамай терроризм, сепаратизм, наркотрафик каби трансмиллий муаммоларга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар олиб боради;