Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Ҳиндистон иштирокида улкан бозор ташкил қилинади
Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Ҳиндистонни жалб этган улкан бозор яратилиши кутилмоқда.
Спутник сайтига кўра, Самарқандда 10-11 ноябрь куни Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжумани ўтказилади.
Валдай клуби эксперти, Германия-Россия форуми илмий директори, Александр Рарнинг айтишича,
"Олдин бундай умумий ҳамкорликка шариот йўқ эди. Ҳозир Марказий Осиёда ҳудудида ягона умумий бозор яратилмоқда. У жуда катта бозор бўлиб, унга Россия ҳам, Хитой ҳам Ҳиндистон ҳам жалб этилади. Бу инвесторларни жалб қилиш учун катта имконият бўлади. Мен ғарбий инвесторлар бу борада ўзларини ғарбий дипломатлардан кўра яхширок кўрсатишади деб умид қиламан", - дейди Александр Рар.
Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабатимиз жуда ижобий. Биз Ўзбекистонни узоқ кутган эдик. Европада сиз билан боғлиқ бизнес фаоллашмоқда. Ўзбекистон табиий бойликлари ва инсоний ресурслар жиҳатидан Марказий Осиё ҳудудидаги энг қизиқ мамлакатдир.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда 11та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 60дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этмоқда.