Ўзбекистонлик донорларнинг тана аъзоларини Исроилга сотган қозоқ врачи қўлга олинди
Ўзбекистонлик донорларнинг тана аъзоларини Исроилга сотган қозоқ врачи қўлга олинди
Чимкент шаҳар бош врачи Абилай Донбай ноябрь куни инcон тана аъзоларини ноқонуний трансплантация қилганликда иштирок этгани учун қўлга олинди.
Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Қозоғистонда бир неча давлат фуқаролари томонидан ташкил этилган жиноий гуруҳ фаолият юритган.
Буйрак донорлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украинадан келганлар бўлган. Жиноий гуруҳ тана аъзоларини чет-элликларга, асосан, Исроил фуқароларига сотишган.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, мамлакат фуқароларига буйрак ва жигарни бериш тақиқланган.
"Донбай А. жиноий гуруҳ аъзоларининг талабига кўра, инсон тана аъзоларининг олди-соттиси тақиқланганига қарамай, катта пул эвазига буйрак кўчириш операцияларини ўтказган", дея хабар бермоқда Спутник Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига иқтибосан.
Врачга Қозоғистон жиноят кодексининг халқаро жиноий гуруҳда иштирок этиш, инсон аъзоларини ноқонуний трансплантация қилиш моддалари бўйича айблов қўйилди.