Декабрь ойидан “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширади
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишувига мувофиқ декабрь ойидан Zagros Airlines авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга ошириши айтилади.
Кун сайтига кўра, дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига бир мартадан парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги Эрон авиакомпаниясига "Теҳрон-Тошкент-Теҳрон" йўналишида рейсларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномасини берганди.
Zagros Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга оширади.
Эрон авиакомпанияси бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, у Ободон аэропортидан парвозлар бажаради.