ЕХҲТ: Ўзбекистондаги сайловни кузатиш учун 300га яқин кишини жўнатамиз
25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲР) Сайловни кузатиш миссияси раҳбари Кайетана де Зулуета Оутрам билан мулоқот қилди.
Музокаралар чоғида 22 декабрь куни Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида Ўзбекистон томонининг ЕХҲТ ДИИҲБ тўлақонли миссияси билан ўзаро муносабатларининг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, 5 та партия иштирок этаётган ҳозирги сайлов жараёни «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» шиори остида ўтмоқда. Шу муносабат билан халқаро экспертизадан ўтган ва ЕХҲТ ДИИҲБ, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг янги сайлов кодекси аҳамияти қайд этилди. Ушбу концептуал ҳужжат сиёсий партияларнинг мавқеи ва ролини мустаҳкамлаш, квоталашни бекор қилишни назарда тутади, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашди, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузишни назарда тутади.
Ўзбекистон фуқароларининг сайловда қатнашиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида 38 мамлакатда 55 та сайлов участкаси ташкил этилди, дейилади ТИВ маълумотида.
Дастлабки маълумотларга кўра, жаҳоннинг 50та мамлакати ва халқаро ташкилотлардан 700дан ортиқ халқаро кузатувчи Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.