Ўзбекистон президенти томонидан 92 нафар маҳбус афв этилди
(last modified Sat, 07 Dec 2019 06:03:30 GMT )
декабр 07, 2019 11:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти томонидан 92 нафар маҳбус афв этилди

Шавкат Мирзиёев қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаёган инсонлар гуруҳини афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Кун сайтиниг хабар қилишича, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ва бош қомусининг 93-моддаси 23-бандига кўра эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.

Ёрлиқ