Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида музокаралар ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49000-Ўзбекистон_ва_Европа_иттифоқи_ўртасида_музокаралар_ўтказилди
11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-босқичи бўлиб ўтди.
(last modified 2019-12-14T06:54:50+00:00 )
декабр 14, 2019 11:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида музокаралар ўтказилди

11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-босқичи бўлиб ўтди.

Кун. сайтига кўра, тадбир давомида мутахассислар сиёсий, тармоққа оид ва савдо масалалари бўйича алоҳида ишчи гуруҳларини туздилар ва КШҲБ лойиҳасини батафсил муҳокама қилдилар.Ўзбекистон делегацияси турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат.

Мунозаралар иштирокчиларининг конструктив ёндашуви ва оқилона келишуви туфайли ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари бўйича сезиларли илгарилаш ва ўзаро тушунишга эришилди.

Учрашув якунларига кўра томонлар келгуси йилнинг бошида Тошкент шаҳрида навбатдаги музокаралар турини ўтказишга келишиб олдилар, дейилади маълумотда.