34 йил меҳнат таътилига чиқмаган ўзбекистонлик аёлга компенсация тўланди
Жиззах вилоятида 34 йиллик меҳнат фаолияти давомида меҳнат таътилига чиқмаган Гулчеҳра Яхшибоевага компенсация пули ундириб берилди, деб хабар қилади вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси.
Жиззах вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Яхшибекова Гулчехра Садуллаевна манфаатида жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан мурожаат қилиб, жавобгардан 34 йиллик меҳнат фаолияти давомида меҳнат таътилидан фойдаланилмаганлиги учун пуллик компесация ҳамда 12 млн. сўм маънавий зарар ундирилиши сўралган.
Суд мажлисида аниқланишича аризачи Г.Яхшибоева 1976 йил декабр ойидан 2016 йил 14 январга қадар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида хамшира вазифасида ишлаб келганлигини, манфаатдор шахс 1982-2015 йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмаганлиги маълум қилинган. Меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилган.
Суд қарори билан жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасидан Яхшибоева Гулчеҳра Садуллаевна фойдасига 34 110 848 сўм компенсация ундирилган.