ЕХҲТ ДИИҲБ директори илк марта сайловларни кузатиш учун Тошкентга келди
20 декабр куни, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир биринчи маротаба сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Кун сайтининг республика МСКга таяниб хабарига кўра, «ДИИҲБ директорининг парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этиши хорижий экспертлар томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни тан олгани, сайлов жараёнига юқори ҳурмат ва катта қизиқиш, шунингдек ушбу ташкилотнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишга ҳисса қўшишга тайёрлиги сифатида баҳоланмоқда»,
2018 йилда ДИИҲБ директори Гисладоттир инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи Осиё форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ЕХҲТ / ДИИҲБ ўртасида қонун ҳужжатларини халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.