АҚШ: Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилмоқда
(last modified Sat, 21 Dec 2019 06:58:50 GMT )
декабр 21, 2019 11:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ: Ўзбекистонда диний эркинликлар бузилмоқда

АҚШ давлати Ўзбекистонни диний эркинликни бузаётган мамлакатлар қаторида эканлигини эълон этган.

Давлат департаменти баёнотида айтилишича, диний эркинликни ҳимоя қилиш Трамп маъмурияти ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. Дин ёки эътиқод бўйича таъқиб ҳамда камситиш дунёнинг барча минтақаларида мавжуд экани айтилади. 

«Америка Қўшма Штатлари диний эркинликни тарғиб қилиш ва бу борадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш устида ишлашни давом эттирмоқда. Ушбу сўнгги белгилар ушбу муҳим ишнинг давоми», - дейилади Давлат департаменти баёнотида.

2019 йил 18 декабрь куни Давлат департаменти Бирма, Хитой, Эритрея,  Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистонни 1998 йилги «Диний эркинлик тўғрисида»ги қонунга биноан, «диний эркинлик бузилиши доимий равишда давом этаётган ва бу борада жуда жиддий ҳолатлар учраётган» вазиятларда қатнашганлик ёки унга йўл берганлик учун алоҳида ташвиш туғдираётган давлатлар сифатида қолдирди.

Давлат департаменти Комор ороллари, Россия ва Ўзбекистонни «диний қонунбузарликларнинг жиддий ҳолатлари»ни содир этган ёки содир этилишига йўл қўйган ҳукуматлар учун Махсус назорат рўйхатига (Special Watch List) киритди. 

 

Ёрлиқ