Беморга ёрдам бермоқчи бўлган ҳамшира унинг бувиси томонидан калтакланди (Видео)
(last modified Tue, 07 Jan 2020 11:25:34 GMT )
Январ 07, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Беморга ёрдам бермоқчи бўлган ҳамшира унинг бувиси томонидан калтакланди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аёл кишининг ҳамширани дўппослагани акс этган видеохабар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Унда айтилишича, 2020 йил 5 январ соат 19.00 атрофида Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимига 2017 йил туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинади.

Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчайди. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатади. Шунда тўсатдан беморнинг бувиси сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклайди.

Шунга қарамай, қабул бўлимида навбатчи шифокор А.Н. томонидан бемор Ф.М.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва “Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси билан стационар даволанишга ётқизилган.

Боланинг амакиси, бувиси ва қариндошлари томонидан калтакланган ҳамшира С.Б. “Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология бўлимига ётқизилган. Беморнинг аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан назоратга олинган бўлиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Мазкур вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Ёрлиқ