Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 37 нафарга етди
(last modified Sat, 21 Mar 2020 06:45:18 GMT )
март 21, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 37 нафарга етди

Ўзбекистонда 37 нафар коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Дарё сайтига кўра, янги касалланганлар ҳақида, хусусан, улар касалликни қандай қилиб, кимдан юқтиргани, айнан қайси ташувчи билан мулоқотда бўлганига доир ахборот, шунингдек, уларнинг жорий аҳволи ҳақида ҳозирча маълум қилингани йўқ.

20 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 33 кишига етганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг тўққиз нафари касаллиги аввал аниқланган шахсларнинг қариндошлари, яна бири эса яқинда хориждан келган фуқаро эканини маълум қилган, бироқ айнан кимларнинг қариндоши эканига, хориждан келган фуқаро айнан қаердан, қачон, неча нафар йўловчи билан бирга келганига аниқлик киритмаган эди.

Ёрлиқ