Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 1214 кишини ташкил этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51622
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 49 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани билан бу вирусга чалинганлар сонини 1214 кишига етганини хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 15, 2020 10:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 1214 кишини ташкил этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 49 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани билан бу вирусга чалинганлар сонини 1214 кишига етганини хабар қилди.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, «2020 йил 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1214 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати аниқланди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди 167та янги ҳолат.

Шу вақтгача 99 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.