Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1349 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51646-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_1349_кишига_етди
Ўзбекистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги, 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1349 нафарни ташкил этмоқда деб хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 16, 2020 10:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1349 кишига етди

Ўзбекистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги, 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1349 нафарни ташкил этмоқда деб хабар қилди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда ўтган бир ой давомида коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафо этган, 107 нафари эса соғайиб , реабилитация олинди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида  коронавирус аниқланган, уларнинг уч нафари вафот этган.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни 167 кишида, 15 апрель куни эса 137 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.