Ўзбекистон: коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1400га яқинлашди
(last modified Fri, 17 Apr 2020 12:01:56 GMT )
апрел 17, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон: коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1400га яқинлашди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 10 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилганини маълум этди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 10 кишига ошиб, 1390 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинганлар сони 31 нафарга кўпайди. 16 апрелгача касалланиш ҳолатлари кунига 100 дан ошаётган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этиб, 140 нафари эса соғайган ва  реабилитацияга олинди. 

Ёрлиқ