Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1735 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51825-Ўзбекистонда_коронавирусни_юқтириб_олганлар_сони_1735_нафарга_етди
Ўзбекистонда 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 19 кишига ошиб, 1735 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
(last modified 2020-04-24T11:24:22+00:00 )
апрел 23, 2020 20:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1735 нафарга етди

Ўзбекистонда 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 19 кишига ошиб, 1735 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 23 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра 1716 нафарни ташкил этаётгани, касалланганлар сони 22 апрель соат 23:00 даги ҳолатдан бери ўзгаришсиз қолганини маълум қилганди. 

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 503 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи —42 нафари-Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилган. Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.