Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1836 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51836-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_1836_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқнисақлаш вазирлигига кўра мамлакатда 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1836 нафарни ташкил этмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 25, 2020 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1836 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқнисақлаш вазирлигига кўра мамлакатда 25 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1836 нафарни ташкил этмоқда.

Дарё сайтининг хабарқ илишича, аввалроқ, 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1804 тага етгани айтилганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этиб, 621 нафари эса тузалган ва  реабилитацияга олинган.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 киши-Россияда , уларнинг тўрт нафари вафот этган.