Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1955 нафарга етди
(last modified Wed, 29 Apr 2020 05:44:25 GMT )
апрел 29, 2020 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1955 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 16 кишига кўпайиб, 1955 нафарга етди деб эълон қилди.

Ўзбекистонда  коронавирусга чалинган беморлар сони сўнгги бор 28 апрель куни ҳолатига кўра 15 нафарга ошиб, 1939 кишига етганди. 

28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони (992 нафар) айни вақтда коронавирус инфекиясидан даволанаётганлар сонидан (939 нафар) ошиб кетган. 29 апрель соат 10:00 ҳолатида ҳам соғайганлар сони (ҳали ҳам 992 нафар) беморлар сонидан (955 нафар) кўпроқ.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этган.