Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2017 нафарга етди
апрел 30, 2020 10:29 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 кишига кўпайиб, 2017 нафарга етганини хабар қилди.
Аввалроқ 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2002 нафарни ташкил этаётгани Дарё сайти хабар қилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1096 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Ёрлиқ