Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2094 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51980-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2094_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 8 кишига кўпайиб, 2094 нафарга етганини хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
май 02, 2020 06:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2094 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 8 кишига кўпайиб, 2094 нафарга етганини хабар қилди.

Аввалроқ 1 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2086 нафарни ташкил этаётгани Дарё сайти хабар қилганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1212 нафари эса соғайган.

Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.