Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2127 нафарга етди
май 03, 2020 10:30 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 9 кишига кўпайиб, 2127 нафарга етганини хабар қилди.
Аввалроқ 1 май соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2118 нафарни ташкил этаганини Дарё сайти хабар қилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1271 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Ёрлиқ