Ўзбекистонда сўнгги соатларда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52050-Ўзбекистонда_сўнгги_соатларда_коронавирусга_чалиниш_билан_боғлиқ_ҳолат_қайд_этилмади
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 4 май соат 23:00 дан 5 май соат 10:00 га қадар, яъни ўтган 11 соат давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 05, 2020 10:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда сўнгги  соатларда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ  ҳолат қайд этилмади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 4 май соат 23:00 дан 5 май соат 10:00 га қадар, яъни ўтган 11 соат давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони жами 2189 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 1 минг 405 киши соғайган, 10 нафар бемор вафот этган. Айни вақтда 774 нафар бемор даволанмоқда деб хабар бермоқда Дарё.уз сайти.

«Ўзбекистонда қаторасига сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, фақат 10-куни икки ҳолат ҳам тенглашган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этиш жоиз, 4 май куни Ўзбекистонда 40 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 86 бемор эса коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.