Хориж мамлакатларида бўлиб турган 800дан ортиқ ўзбекистонлик ўз ватанига қайтарилди
(last modified Tue, 12 May 2020 06:52:40 GMT )
май 12, 2020 11:52 Asia/Tashkent
  • Хориж мамлакатларида бўлиб турган  800дан ортиқ ўзбекистонлик ўз ватанига қайтарилди

Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳридан 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга олиб келинди дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ-и.

Спутник сайтига кўра, "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020 йил 8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинганлиги қўшимча қилинган.

Шунингдек, бугун, 11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар ўзбекистонлик келиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.