65 минг киши Россиядан Ўзбекистонга қайтишни истайди
(last modified Thu, 14 May 2020 06:19:00 GMT )
май 14, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • 65 минг киши Россиядан Ўзбекистонга қайтишни истайди

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун ташкил этилаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон ТИ-ига таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича, 2020 йил 12 май ҳолатига кўра, элчихона консуллик бўлими томонидан тузилган онлайн-рўйхатга ватанга қайтиш истагини билдирган 55 минг киши киритилган. Бу каби рўйхатлар Ўзбекистоннинг Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари томонидан ҳам юритилиб, уларда тахминан 10 мингга яқин фуқаро қайд этилган. Жорий йил 11-12 май кунларининг ўзида 14 минг ватандош Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

Маълумки, чартер рейсларига биринчи навбатда кекса, касал фуқаролар, ҳомиладор ва болали аёллар, шунингдек, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар жойлаштирилади. Шу сабабли элчихона дипломатлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар сўралганда ватандошларимиздан вазиятни тўғри тушунишларини ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишларини сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Россиянинг Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришда — «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаганди.