Ўзбекистонда 2686 нафар коронавирус юқтириб олгани аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52282-Ўзбекистонда_2686_нафар_коронавирус_юқтириб_олгани_аниқланди
Ўзбекистонда 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 4 нафарга ошиб, 2686 кишига етди.
(last modified 2020-05-16T07:17:29+00:00 )
май 16, 2020 10:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 2686 нафар коронавирус юқтириб олгани аниқланди

Ўзбекистонда 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 4 нафарга ошиб, 2686 кишига етди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги касалланиш ҳолатларининг 3 таси 12—14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган фуқароларда, яна бир ҳолат эса Қорақалпоғистонда инфекцияга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланганини маълум қилди.

Ўзбекистонда шу кунга қадар, коронавирус инфекциясидан 2158 нафар фуқаро соғайиб, 517 нафар бемор даволанишда. Соғайиш кўрсаткичи эса 80 фоизни ташкил қилмоқда.